Кўриш қобилиятини яхшилаш бўйича EndMyopia 7 кунлик қўлланмаси
Ушбу курсда яқин масофага узоқ вақт қараб туриш туфайли содир бўладиган кўз зўриқишини камайтириш борасида биология, клиник илм-фан (clinic science), синчковлик билан кўриб чиқилган тадқиқотлар, оптика ва амалий муҳокамаларни ўрганамиз. Бу интернетдаги баъзи олди-қочди, сизни фиклашга ундамайдиган тезкор ечимга ўхшаган гаплар эмас.
Кўриш қобилияти бироз мураккаб мавзудир. Сиз шунчаки қандайдир кўз машқлари ёки Батес усули ўрнига кўриш қобилияти қандай ишлашини ўрганишингиз муҳимроқдир.
Тушинишга осон бўлиши ҳамда баъзи кундалик одатларни шакллантириш учун ушбу мавзуни бир қанча қисмларга бўлиб ўрганамиз. Агар берилган тавсияларга амал қилиб, қатъийлик билан ҳаракат қилсангиз, иншаАллоҳ кўриш қобилиятингизни яхшилашга эришасиз. Ўн минглаб одамлар бунга эришди ва сиз ҳам муваффақиятга эришишингиз учун ёрдам берадиган барча воситаларни таклиф қиламиз.
Мундарижа:
1-кун: Миопия ҳақида ҳақиқат: Сизнинг кўзингиз қандай ишлайди?
2-кун: Кўзойнак ва уларнинг кўзларимизни қандай ўзгартириши (ҳаттоки кўзларимизни бузиб қўйиши)
3-кун: Қандай қилиб шахсий миопия синов лабораториянгизни яратиш мумкин?
4-кун: Диоптрия кўрсаткичлари сирларни ошкор қилади
5-кун: Ҳар куни кўзингизга қилаётган энг ёмон иш
6-кун: Кўриш қобилиятини яхшилаш учун кўрсатмалар ва тавсиялар
7-кун: Актив фокус: кўриш қобилиятини тиклаш учун энг муҳим стимул
Манба: https://endmyopia.org/7-day-e-mail-guide-sign-up-page/