7-кун: Актив фокус: кўриш қобилиятини тиклаш учун энг муҳим стимул

Nodir Nazarov
4 min readAug 11, 2021

--

Олдинги дарсга ўтиш

Бугунги дарсга келиб сиз кўриш қобилияти ҳақида жуда кўп нарсани ўргандингиз: кўз қандай ишлайди, миопия қандай содир бўлади, кўриш қобилиятини уй шароитида қандай текширилади, ва энг асосийси узоқни кўриш учун мўлжалланган кўзойнакни яқин масофага тақишни тўхтатиш билан миопиянинг ўсиши тўхтатилади, кўз учун нима яхши ва нима ёмон ва ҳаказо.
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Мана бугун энг қизиқ, ва энг муҳим қисмга етиб келдик. Фокусловчи (силиер) мушагини қандай қилиб онгли равишда назорат қилиш мумкинлигини биласизми? Буни “актив фокус” деб номлаймиз, чунки биз фаол равишда кўз фокусини назорат қиламиз. Ушбу услуб билан кўзларингиз доимий яхшиланиб боради.

Актив фокус нима?

Актив фокус EndMyopia курсининг энг асосий қисмидир. Буни силиер мушакни онгли равишда дам олдириш деб таърифлаш мумкин. Ушбу амал тасвирни тиниқлаштиришга ва узоқ вақт давомида кўриш қобилиятини яхшилашга туртки беради. Шу билан бир қаторда, уни тушиниб олиш ва амалда қўллаш баъзан жуда қийин бўлиши мумкин. Актив фокусни топиш учун анчагина вақт сарфлашингиз керак бўлади. Тажрибали EndMyopia курси талабалари, эҳтимол, янги келганларга уни қандай ишлаши, хираликни қандай тиниқлаштириши ва узоқ муддатли ютуқларни завқ билан айтиб беришар. Янги келганлар эшитиб кўриб эҳтимол қизиқишар, лекин барибир ўзлари бошидан кечирмагунча, бу нарсага шубҳа қилишади, балки қўл силтаб ҳам кетишлари мумкин.

Актив фокус қандай ишлайди?

Астив фокус оз миқдордаги миопик дефокус(миопия сабаб яхши кўра олмаслик)ни созлайди. Актив фокус миопияни ортга қайтариш учун зарур стимул беради. Кўз чарчоғини назорат қилишда ҳам унинг аҳамиятга катта.

Актив фокус узоқдан кўришни бироз олдинга суришга ҳаракат қилади. Бироқ, актив фокусга эришиш сўз билан тушунтириб бериладиган осон иш эмас. Танангизнинг скелет мушакларини ҳаракатлантириш осон бўлса да, силиер мускулларни худди шундай бошқариш мумкин эмас. Бироқ, хиралашиш горизонтини эҳтиёткорлик билан манипуляция қилиш орқали, тасвирни фокусга тушириш учун кўзларни бироз кучлироқ ҳаракат қилишга ундаш мумкин. Кўзларнинг мана шу қўшимча ҳаракат қилиши Астив Фокус жараёни дейилади.

Актив фокусни тўғри қилиш учун, кўзларга қай миқдордаги хиралик кераклигини билиш жуда муҳимдир. Бунга нормаллаштирилган (узоққа мўлжалланган) ва дифференциал (яқин масофага мўлжалланган) кўзойнаклар ёрдамида эришиш мумкин. Оптикада сиз ясатган тўлиқ диоптриялик, сизга ҳар қандай масофада ҳамма нарсани ҳеч қандай қийинчиликсиз тиниқ кўрсатадиган кўзойнакдан фарқли ўлароқ нормаллаштирилган ва дифференциал кўзойнаклар хиралик горизонтини топишни таъминлайди. Бу хиралик горизонти актив фокусни бажаришга имкон беради. Хиралик чегараси жуда кўп бўлмаслиги керакки, бу кўзлар учун актив фокусни топишга жуда қийин; ва унчалик сезилмайдиган даражада ҳам бўлмаслиги керак.

Актив фокус қандай бажарилади?

Актив фокусни машқ қилиш кўз машқи сифатида қаралмаслиги керак. Уни одатга айлантириш учун кундалик ҳаётингизга киритишингиз керак. Нормаллаштирилган ва дифференциал кўзойнаклар тўғри ишлатилса, кун давомида ҳар қандай жойда актив фокус қилиш имконияти бўлади. Бу одатга айлангач хиралик автоматик тарзда тиниқлашади ва бора-бора кўришни яхшилаш учун “қаттиқ ҳаракат қилиш” зарурати йўқолиб боради. Яқин масофада ишлаганда актив фокусни баражариш учун тез -тез танаффус қилиш, силиер спазми ва миопия ёмонлашувининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Актив фокусни тўғри ва доимий равишда бажариш ўртача ҳар 3 ойда миопияни 0,25 диоптерияга камайтиради. Албатта кимдадир бундан кўра тезроқ, кимдадир эса секинроқ амалга ошиши мумкин. Бу барчаси сизнинг саъй ҳаракатингизга боғлиқ, Аллоҳнинг изни билан.

Актив фокусни бажаришнинг аниқ кўрсатмаси йўқ, уни сўз билан ифодалаб ҳам бўлмайди. Буни худдики қошни қоқиш, бурун ёки қулоқларни қимирлатиш каби жараёнларга таққосласа бўлади. 2–3 ёшлик болага қошини қоқишни ўргата оласизми? Албатта буни сўз билан тушунтира олмайсиз, балки бола ўзи ҳаракат қилиб тажрибада уни топиши шарт бўлади. Аввалига кўзларини катта очиб кўради, кейин кўзларини тепага, пастга қаратиб кўради, балки ҳафсаласи пир бўлиб уриниб кўрмас, лекин вақт ўтиши билан қош қоқишни ҳам ўрганиб олади. Худди шу каби, катталар ҳам актив фокусни топишда баъзан 1 ойлаб вақти кетиши мумкин.

Актив фокусни машқ қилишнинг энг осон усули бирор китобни олиб, кўзойнаксиз бироз хирароқ кўра оладиган масофага қўйиб ўша хираликни кетқизишга ҳаракат қилишдир. Аввал тиниқ кўра оладиган масофага қўйинг, кейин секинлик билан китоб билан оралиқ масофани ошириб боринг, тиниқлик бироз йўқола бошлагач эса бирор сўз, ҳаттоки бирор ҳарфга синчковлик билан тамоша қилинг(!), шунчаки қараманг, балки кузатинг, хираликни бировга тушунтириб беринг. Кейин ўша хираликни йўқотиш учун кўзингизга буйруқ беринг, ўзингизни бўш қўйинг, кўзни қисманг, балки шунчаки енгил очиб ёпинг. Ҳарфнинг четлари, бурчакларига эътибор беринг. Агар узоқ вақт кўзни пирпиратмасдан тикилиб турса кўз намланади, ва бироз ачишади, ва натижада тасвир қисқа муддат тиниқлашади — бу актив фокус эмас. Ёки баъзан кўзни қаттиқроқ юмиб очиш билан ҳам тасвир вақтинчалик тиниқлашиши мумкин — бу ҳам актив фокус эмас. Актив фокусни ҳамма ҳар хил таърифлайди, кимдадир гўёки кўзнинг ортидан қарагандек, кўзни орқасида бироз тортилиш бўлгандек эффект пайдо бўлади. Илмий тилда айтганда эса, ёруғлик ретинадан бироз олдинроққа тушганда, актив фокус кўз соққаси қисқариши учун стимул яратади, яъни ретина фокусга қараб «тортилади».
Актив фокусни узоқ масофада ҳам бажариш мумкин. Бунинг учун нормаллаштирилган кўзойнак (тўлиқ диоптриялик кўзойнагингиздан 0.25 диоптрия камайтирилгани, мисол учун -3.25 лик кўзойнак тақиш буюрилган бўлса, -3.00 диоптриялик кўзойнак) билан узоқ масофани бироз хирароқ кўриш мумкин. Бирор йўл белгиси, реклама баннерлари, ёхуд ўткир қиррага эга бирор буюмга қараб ҳам актив фокусни амалга ошириш мумкин. Агар хираликни кетқизиш жуда қийин бўлса, масофани бироз қисқартириш эвазига хираликни ҳам камайтириб ҳаракат қилинг. Агар хиралик ўта осонлик билан кетса, унда масофани озроқ оширинг. Муҳими, ҳар доим — компьютерга қараганда ҳам, кўчада юрганда ҳам, китоб ўқиганда ҳам, ҳамма вақт ҳамма ерда актив фокусни амалга оширинг ва буни одатга айлантиринг.

Бошида айтиб ўтганимдек, мен тиббий маслаҳат бермайман, чунки бу соҳа мутахассиси эмасман. Мен мавжуд, илмий тадқиқотлар билан исботланган, ишончли илмий мақолалар асосида тайёрланган, инглизчадаги материалларни ўзбек тилига таржима қилдим. Бунинг учун ойлаб вақт сарфладим. Лекин сизга буни ўқиш учун бир неча кун етарли бўлади. Илтимос, мендан мавзудан ташқарида савол сўраманг. Биз билан ушбу саёҳатга отланинг, ва муваффақиятингизни бошқалар билан бўлишинг.

Манба:https://endmyopia.org/day-77-active-focus-key-stimulus-for-better-eyesight/

--

--

Nodir Nazarov
Nodir Nazarov

No responses yet