1-кун: Миопия ҳақида ҳақиқат: Сизнинг кўзингиз қандай ишлайди?
Жейк 10 йил олдин -4.00 кўзойнак тақарди, лекин унга -5.00 кўзойнак тақиш буюрилганди.
Жейкда юқори даражали миопия бўлган. Унда тез-тез боши оғриши, кўз чарчаши ва кечки пайт ўта хира кўриш кузатилган. Лекин бугунга келиб у ҳеч қандай жарроҳликсиз, кўзойнак ёки контакт линзаларисиз табиий тиниқ кўра олади. У бунга эришиш учун кўп вақт ва саъй-ҳаракат сарфлади. Ушбу қўлланмалар орқали минглаб одамлар кўриш қобилиятини яхшилашга эришди, ва ўз-ўзидан бу тизимнинг қанчалик ишончли ва самарали эканлигини кўрсатади.
Хўш, миопияни назорат қилишнинг ушбу усули сизга ёрдам берадими? Бу 100 фоиз сизга боғлиқ. Бу тезкор ечим эмас: дори ичмайсиз, сеҳрли линза тақмайсиз. Булар кўзингизни муаммога қўйган бирламчи воситалар аслида. Соғлом кўриш қобилиятини тиклаш сиздан меҳнат талаб қилади.
Аввало, кўз қандай ишлашини ўрганишингиз керак бўлади. Сўнгра, ушбу билим ёрдамида хавфсиз равишда кўзойнак диоптриясини камайтиришга, камроқ яқин масофага ва кўпроқ узоқ масофага қарашга эришасиз. Буларнинг барчаси миопияни енгишда сизга ёрдам беради.
Агар ҳақиқатан ҳам миопиядан ҳалос бўлишни истасангиз, ушбу етти кунни ўзингиз учун энг муҳим кунлар деб билинг.
Кечиктирманг. Бошқа ишлар кутиб туради. Унда бошладик.
Миопия ҳақида ҳақиқатлар
Кўриш қобилиятини яхшилашдан олдин, аввал кўзларимиз қандай ишлашини билишимиз керак. Бу сизнинг оптометристлар томонидан қандай қилиб алданганлигингизни (изоҳ — ихтиёрсиз алдов, ҳақиқатни яшириш, ёки уларнинг ўзлари ҳам бундан бехабар) тушунишнинг ягона усули. Бунинг учун клиник тадқиқотни ўрганишга киришимиз керак бўлади.
Миопия икки босқичда содир бўлади. Биринчиси «псевдомиопия» деб номланади. Псевдомиопия фокусни бошқарадиган кўз мушакларидаги вақтинчалик сиқилишни англатади.
Кўзларимизда яқин ва узоқ масофаларни тиниқ кўриш учун объектив(кўз линзасини)ни бошқарадиган ва шаклини ўзгартирадиган айланма мушак мавжуд. У «силиер» (eng. ciliary) мушак деб аталади. Узоқдаги бирон бир нарсага қарасангиз, мушак бўшашади ва яқин атрофдаги нарсага қарасангиз, сиқилади. Фокус нуқтаси қанчалик яқин бўлса, бу мушакнинг қисқариши шунчалик кучлироқ бўлади.
Деярли ҳаммада миопиянинг биринчи аломати узоқ муддат яқин масофага тикилиш натижасида силиер мушакининг сиқилиб қолишидир. Бу вақтинчалик. Мушак қотиб қолади ва кўз объективи вақтинча “яқиндан кўриш” режимида тўхтаб қолади. Шу сабабли узоқ масофани тиниқ кўра олмайсиз. Бу псевдомиопия, аммо буни даволаш учун сизга кўзойнак керак бўлмайди. Соғлом кўзларда ҳам бу табиий ҳолда юз беради, лекин ҳар доим ҳам буни пайқамаймиз.
Шунчаки қуруқ гап бўлиб қолмасин учун, келинг Америка Оптометрия Академиясининг 1998 йилда нашр этилган ва “Ноодатий яқин масофада ишлайдиганларда вақтинчалик миопияни камайтириш учун кўриш терапияси” деб номланган тадқиқотини кўриб чиқамиз.
Тадқиқот Ноодатий Яқин Масофада Ишлайдиганлардаги Вақтинчалик Миопия (НЙМИВМ) бўлган беш кишини 7–10 ҳафтагача кўришни текширувчи линзалар ва Ҳарт жадваллари ёрдамида кўриш терапиясини ўтказиб, кузатиб борди. Тажрибадаги кишилар Canon R-1 автоматик рефрактор ёрдамида кўриш терапиясидан олдин ва кейинги ҳолатлари, ҳамда кундалик ўзгаришлар кузатилиб, ёзиб борилди. Тадқиқотда таъкидланишича, “терапиядан сўнг симптомларнинг камайиши ва клиник шароитидаги ўлчовларда сезиларли яхшиланиш ҳамда объектив натижаларнинг яхшиланиши кузатилди”.
Мана кўриш терапияси натижа иш беришини гувоҳи бўлдингиз, энди қуйидаги икки ишни барашингиз керак бўлади:
1. Миопия ривожланишини тўхтиш.
2. Кўзингиздаги миопияни соғлом ҳолатига қайтариш.
Кўзингиздаги миопиянинг ривожланишини тўхтатиш жуда муҳимдир, чунки миопиянинг кучайиши “панжара дегенерацияси” (кўзда оч доғлар, ёки “сузиб юрувчи”лар пайдо бўлиши), ретинанинг ажралиши, макулодистрофия ва бошқа кўплаб жиддий кўз касалликлари хавфини оширади. Миопиянинг ривожланишини тўхтатиш касалликка қарши курашишнинг ярими холос. Қолган ярими эса кўриш қобилиятини яхшилаб бориш.
Юқорида миопиянинг бошланиши тўғрисида жуда қисқа гапириб ўтдик. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Миопия ҳақида батафсил курсни ўрганиб чиқинг (тавсия этилади).
Манба: https://endmyopia.org/day-17-saving-your-eyes-using-this-guide/