Кўз қандай ишлаши ва миопия ҳақида батафсил курс

Миопия ҳақида батафсил

Сизнинг кўзларингиз бузилмаган — касал эмас. Миопия сирли касаллик эмас. Псевдо миопия (чарчаш аломати) ва прогрессив миопия (объектив линза томонидан яратилган стимул) мавжуд. Агар сиз ушбу мақоладан фақат битта нарсани ўрганадиган бўлсангиз, бу биз миопияни “хато” ёки касаллик деб эмас, балки кўзнинг кўриш кучини аниқлашдаги ҳолат сифатида қараймиз. Кўзингизнинг биологияси қандай ишлаши қуйидаги видеода кўрсатилган.

Кўзларда аниқ тасвир қандай ҳосил бўлади? Ретина

Ретина кўз соққасининг орқа қисмида жойлашган. Олд қисмдаги линза узоқ ёки яқин атрофдаги нарсалардан қайтган нурни ретинага юборади. Мана шу ерда сигнал қайта ишланиб, миядаги тасвир кортексига жўнатилади.

Ўткир фокусни яратиш: силиер танаси.

Ёруғликни фокусга қаратиш учун кўзингиз мослашувчан линза ва думалоқ мушак (силиер)дан фойдаланади. Узоқ масофадан кўриш учун линза шакли мушакни бўшаштиришга имкон беради. Яқин масофага қарасангиз, линза шакли ўзгариши учун силиер таранглашади.

Псевдо миопия: мушакларнинг спазми (сиқилиши).

Кўз асосан яқин масофада фокуслашга мўлжалланмаган. Узоқ вақт тортишиб туриши натижасида силиер мушаги сиқилиб, қотиб қолади. Агар тўлиқ бўшашмаса, линза узоқ масофада фокусга қайта олмайди. Бу ҳолатда узоқ масофадан кўришингиз хиралашади, ва кўпинча псведо (ёлғон) миопия ёки яқин масофа сабаб вақтинчалик миопия (NITM) деб номланади.

ПСЕВДО МИОПИЯДАН — ЖУДА КЎП ЯҚИН МАСОФАДАН ИШЛАШ ТУФАЙЛИ ФОКСЛОВЧИ МУШАКЛАРНИНГ ҚОТИБ ҚОЛИШИДАН БОШЛАНАДИ

Псевдо Миопияни даволаш: кўзойнак ва линзалар

Псевдо миопия — бу фокусга олувчи мушакларнинг спазмидир. Кўзингизнинг линзаси ҳали ҳам яқиндан кўриш режимда, чунки фокусланган мушак бўшашмади. Сиз узоқ масофага қараяпсиз, лекин линза ҳали ҳам яқиндан кўриш шаклида турипти. Натижада, узоқдаги тасвирлар сизнинг ретинангизда тўғри фокусга тушмайди. Шунинг учун узоқдаги тасвир хира кўринади. Кўзойнак ва контакт линзалар фокус нуқтасини кўзингизнинг орқасига суради, ва сизга узоқ масофадан тиниқ кўришга имкон беради.

КЎЗОЙНАК РЕЦЕПТЛАРИ ЁН ТАЪСИРГА ЭГА: ПРОГРЕССИВ (ЎСУВЧИ) МИОПИЯ.

Кўзларингиз стимул(таъсир кўрсатувчи омил)ларга мослашади

Инсонларнинг кўзлари линзадан(яъни кўзнинг линзаси)дан ретинагача бўлган узунлиги бўйича турлича бўлади (горизонтал ўзгариш деб ҳам аталади). Кўпчилигимиз “жуда қисқа” кўзлар билан туғиламиз, фан тили билан айтганда гиперметропик кўзлар(яқин масофани тиниқ кўра олмаслик). Вақт ўтиши билан атроф-муҳит таъсирида кўзларимиз узунлиги тўғирланади ва бизга ҳар қандай масофада тиниқ кўриш имкониятини беради. Кўзларимиз ана шундай яратилган — ташқи омиллар таъсирига мослашади.

Кўзойнаклар кўзимизни “узайтириш” стимули

Манфий кўзойнак тақиш фокус текислигини кўз соққангизни орқасига қайтаради (эсланг: манфий линзалар сочувчи бўлади, яъни нурни орқароққа узатади). Бу миопия аломатини йўқотиш учун қисқа вақт ичида ишласа-да, шу билан бирга кўзингизда стимул яратади. Кўзингиз, яратилгани каби, табиий равишда янги стимулга мувофиқ ўзининг узунлигини тўғрилашга киришади.

Натижа: сизнинг кўзларингиз узунлашади(чўзилади).

Бу кўпинча прогрессив(ёлғон) миопия деб аталади.

Миопияни қайтариш калити: горизонтал ўзгариш икки йўналишда давом этади.

Бу миопияни қайтариш мавзусига бағишланган улкан, асосий ва марказий нуқта.
1) Кўз — бу стимулга мослашувчи “машина”. Миопия шунчаки кўришдаги ўзгариш ҳолати, нуқсон, касаллик ёки “хатолик” эмас.
2) Горизонтал ўзгариш ташқи омил таъсирида икки томонлама бўлади (қисқаради ёки чўзилади). Ушбу мақолада клиник тадқиқотлар бунинг далилини кўрсатади.

Кўзойнакдан қутулишнинг 4 босқичи

Ушбу видеода 6/6 кўриш қобилияти(20/20 деб ҳам аталади, 20 фут яъни 6 метр. Миопияси бўлмаганлар 6 метр масофадан кўра оладиган нарсаларни 6 метрдан кўра олиш, яъни узоқни тиниқ кўриш қобилияти)ни тиклаш учун керак бўладиган ишларни ўрганамиз. Бу қоидалар жуда оддий, лекин уларни ўрганиб татбиқ этишингиз жуда муҳим.

Миопияни тўхтатиш ва ортга қайтаришнинг 4 қадами

Видеонинг қисқача баёни:
Нима учун миопия ҳақида, кўзнинг биологияси ҳақида ўқиб бош оғритиб ўтиришимиз керак? Тайёргина қилишим керак бўлган ишларни айт, бўлди дейишингиз мумкин. Интернетда ёлғон маълумотлар етарлича кўп, сиз аввал маълумотларни тўғрилигини текширинг. Ушбу материаллар илмий тадқиқотлар хулосаси, инглиз тилини билганлар scholar.google.com сайтига бориб қуйидаги баъзи калит сўзларни ёзиб булар ҳақида маълумот олиши мумкин: pseudo myopia, hyperopic defocus, lens-induced myopia,transient myopia,active focus ва ҳкз. Балки рус тилида ҳам жуда кўп материаллар бўлиши мумкин, афсус ўзбек тилида бу ҳақида батафсил маълумотлар жуда кам. Мақсадим бошқалар ҳам бундан хабардор бўлсин, ва биз вақтида йўл қўйган хатога улар йўл қўймасин.

Биринчи қилинадиган иш демак миопиянинг ўзи нима, нима учун узоқни яхши кўра олмаймиз, бунга нималар сабаб бўлади шуларни ўрганишимиздир. Муаммонинг сабабини билмай туриб уни тузатишга уринишимиз тўғри бўлмайди.

Келинг, яна бир бор қисқача кўз ва кўзойнаклар қандай ишлашини эслаб оламиз. Миопиянинг бошланғич даражаси псевдо миопиядир. Кўпчилик ҳолатда, соатлаб яқин масофада ўқиш ёки ишлаш оқибатида кўзнинг силиер мушаклари спазми сабаб псевдо миопия пайдо бўлади.

Миопия иккита нарса, биринчиси яқин масофада узоқ муддат ишлаш туфайли фокусга олувчи мушакнинг қотиб қолиши — псевдо миопия. Иккинчиси эса кўзойнак туфайли ҳосил бўладиган прогрессив миопия (lens-induced myopia). Кўзойнак псевдо миопия аломатларини вақтинча йўқотади, лекин бунинг натижасида кўзингиз чўзилишини бошлайди ва янада кучлироқ кўзойнакка ҳожат сеза бошлайсиз.

Энг биринчи қадам, узоқни кўриш учун мўлжалланган кўзойнакни яқин масофа учун ишлатмаслик. Чунки, бу яқин масофа учун жуда кучли корректировкадир, бу илмий тилда ҳйперопиc дефоcус деб аталади ва қизиққанлар бу ҳақида илмий мақолаларни топиб ўқиши мумкин. Мана шу прогрессив миопиянинг энг асосий сабабидир. Демак биринчи қиладиган ишимиз, яқинроқ масофа учун жуда кучли бўлмаган, фақат ўша масофани кўришга етарли даражада кучли бўлган кўзойнак олиш. Лекин қанчага камайтириш керак, иккала кўз икки хил бўлганда нима қилиш керак, булар ҳақида батафсил гаплашиб ўтамиз, булар ҳозирча умумий қоидалар.

Иккинчи қадам, кўзингиздаги ўзгаришни ўлчаб бориш. Агар кўзингизни кўриш қобилиятини ўлчамасангиз, ундаги ўзгаришни қандай пайқайсиз? Демак, кўзингиз қанчалик узоқ масофани тиниқ кўришини ўлчаб, қайд қилиб боришингиз керак бўлади. Оптикага борганингизда сизни кўзингизга турли линзаларни тақиб ҳарфларни кўрсатиши кўзингизни кўриш қобилиятини ўлчашдир. Буни уй шароитида ҳам қилишингиз мумкин, бу ҳақида батафсил яна гаплашамиз.

Учинчи қадам, бу актив фокус. Яқинроқ масофа учун камроқ диоптриялик кўзойнак тақиш миопияни тўхтатади, ҳар қалай оптометрист сизга кучлироқ кўзойнак ёзиб беришига ҳожат қолмайди. Лекин бу кўриш қобилиятини яхшилашга етарли бўлмайди. Яқин масофадан кўп ишлаш миопияни яхшиламайди, минг машқлар қилинг, бунинг фойдаси йўқ. Актив фокус бу шундай чегараки, кўзингиз ўша масофадан ўтгандан кейин хиралаша бошлайди, ундан яқинроқда эса тиниқлашади. Буни аниқлаш учун яна бошқа видео қиламиз. Бунда кўз бироз хира кўради, лекин кўзни пирпиратиш — очиб-ёпиш билан бу хиралик йўқолади ва тасвир тиниқлашади. Буни ўрганиш бироз вақт олиши мумкин, худдики қош қоқишни ёш болага оғзаки ўргатиш қандай қийин бўлса бу ҳам шундай. Уни ўзингиз ҳис қилиб, тажрибада топишингиз керак бўлади.

Тўртинчи қадам эса, узоқ масофага қарашни талаб қиладиган машғулотларни кўпайтириш. У ҳоҳ спорт бўлсин, ҳоҳ кўчада юриш, нима бўлса ҳам уй ичида, компютер ёки телефон экрани рўпарасида ортиқча, керакциз ўтирмаслик одатини пайдо қилиш. Агар сизга кўзнинг қиймати телефонда бекор вақт ўтказишдан кўра муҳимроқ бўлса, албатта кўчага чиқиб нимадир фойдалироқ иш билан шуғулланишга баҳона топа оласиз.

Манба: https://endmyopia.org/end-myopia-home/

Software Engineer at Google.

Love podcasts or audiobooks? Learn on the go with our new app.

Get the Medium app

A button that says 'Download on the App Store', and if clicked it will lead you to the iOS App store
A button that says 'Get it on, Google Play', and if clicked it will lead you to the Google Play store
Nodir Nazarov

Nodir Nazarov

Software Engineer at Google.

More from Medium

1)What is an Algorithm

Solved — pytube.exceptions.RegexMatchError: __init__: could not find match for ^\w+\W

C#/VB.NET: Convert Excel XLS or XLSX to XML and Vice Versa

Heroku deploy H10 error