6-кун: Кўриш қобилиятини яхшилаш учун кўрсатмалар ва тавсиялар

Nodir Nazarov
2 min readJul 16, 2021

--

Олдинги дарсга ўтиш

Эсингизда бўлса, олдинги дарсларда кўзларингизнинг кўриш кескинлигини ҳар куни 3 маҳал ўлчашни айтгандим. Бу рақамлардаги ўзгаришлар сизга кўп фойдали маълумот беради. Балки сизда ҳали жуда кўп кунлик қайдномалар йўқдир, лекин шундай бўлса-да бу рақамлар баъзи саволларга жавоб беради.
Бирор ерга катта ёзувлар билан ёзиб қўйинг:

  1. Ёруғликнинг ҳам “сифатсизи” бўлиши мумкин.
    Носоғлом овқат ёки ифлос ҳаво бўлгани каби, ёруғликнинг яхши ва ёмони ҳам бўлади. Ёруғлик кўриш қобилиятингиз учун жуда катта рол ўйнайди (шу билан бирга миянгиз учун ҳам). Яқинда ўтказилган тадқиқот амнезияни кўк ёруғлик ёрдамида яхшилашга эришди. Шундай экан, ёруғликка эътиборли бўлишингиз даркор. Табиий, қуёш ёруғлиги (ёки тўлиқ спектрли ултра бинафша лампочкалар) яхши, сифатли ёруғлик саналади. Агар дераза олдида, табиий ёруғлик остида ўқисангиз ёки ишласангиз, демак сиз муваффақиятга анча яқинсиз. Агар бунинг имкони бўлмаса, флуоресцент лампочкалардан кўра тўлиқ спектрли ултра бинафша лампочка билан иш столингизни ёритинг.
  2. Сифатсиз экранлар кўзингизни бузади.
    Эски CRT (катод нурли трубкалар), паст частотали янгилашга эга бўлган (низкая частота обновления), кам пикселли, жуда ёруғ ёки ўта қоронғу бўлган экранларни ишлатманг. Агар шунақа экран ишлатсангиз, бош оғриш ҳолатлари кузатилиб туриши мумкин. Сифатли экранга ўтгач фарқни сезасиз.
  3. Силиер мушаклари қотиб қолишидан олдин, яқин масофада ўқиш-ишлаш муддатининг чегараси бор.
    Буни тажрибада ҳам синаб кўришингиз мумкин. Эрталаб ҳали иш ёки ўқишни бошламасдан олдин кўзларингиз қанча масофани кўра олишини ўлчанг (олдинги дарсларда айтиб ўтилган услубда). Кейин бир неча соат тинимсиз ўқиб-ишлаб бўлгач яна ўлчаб кўринг. Рақамлардаги фарқлар гапимизни исботлаб беради. Яқин масофада ишлашнинг энг максимум муддати 3 соат, ундан кейин узоқ масофага қараб кўзингизга 1 соат дам беришингиз керак бўлади — телефон, китоб, компютер ёки бошқа яқин масофага қараш мумкин эмас. Бундан ташқари 20/20/20 қоидаси ҳам силиер мушаклари қотиб қолишини олдини олади. Бу қоида маъноси, ҳар 20 дақиқада, 20 фут (яъни 6 метр) ёки узоқроқ масофага 20 секунд қараб, кўзни енгил очиб юмиш керак. Бу билан қуриб қолган кўзлар намланади, силиер мушаклар бўшашади.
  4. Кучли калорияли, углеводларга бой, шакарли, унли овқатлар кўзингиз учун яхши эмас.
    Парҳезнинг аҳамияти юқоридаги айтиб ўтилганлар олдида кўз учун жуда кўп эмас, лекин оз бўлсада ўрни бор.
  5. Дам олиш кунларида кўз учун ҳам дам бериш.
    Дам олиш кунлари яқин масофада ўқиш ёки ишлашдан тийилиш кўзни дам олдириш учун жуда муҳим. Ташқарига чиқиб айланиш, велик ҳайдаш, югириш, ва бошқа турдаги узоққа қарашни талаб этадиган машғулотларни кўпайтириш керак. Тасаввур қилинг, агар ҳар куни бунақа турдаги машғулотлар билан банд бўлсангиз қанчалик тез миопиядан қутиласиз. Қизиқ бўлиши учун мана бу видеони кўришингиз мумкин. Ёшлигида кўзойнак таққан, кейинчалик профессионал камондан ўқ узиш билан шуъгулланган мана бу киши нафақат миопиядан қутилган, балки нормал одамлардан кўра 2 баробар яхшироқ кўриш қобилиятига эришган. Сабаби жуда оддий, кўп вақтини узоқ масофага қараш билан ўтказган:

Бу ҳаммаси қуруқ гап эмас, ишонч ҳосил қилиб кўриш учун ҳар куни кўзингизни ўлчанг, кўзингизни дам олдирган кунларингиз кўзингиз узоқроқ масофани кўра олиши мумкинлигини ўз тажрибангизда кўриб амин бўлинг.

Кейинги дарсга ўтиш

Манба: https://endmyopia.org/day-67-differential-glasses-for-close-up-use/

--

--

Nodir Nazarov
Nodir Nazarov

No responses yet